Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти": АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчирилган твитини текширишга киришди

"Ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти": АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчирилган твитини текширишга киришди

Bloomberg'га кўра, АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчирилган твитини текширишга киришди.

Доналд Трампга голф клубидаги эҳтимолий суиқасддан сўнг, 15 сентябрда Маск Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг "Нега улар Доналд Трампни ўлдирмоқчи?" деган постига "Ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти" деб жавоб ёзган.

Фойдаланувчилар Маскни твитни ўчиришга чақирган, бироқ у буни рад этган. Эртаси куни Маск твитни ўчириб ташлади ва бу ҳазил эканлигини даъво қилди.

Ахios'нинг қайд этишича, суриштирув жараёни Илон Маскнинг ҳеч қандай жавобгарликка тортилишини англатмайди, лекин у Жо Байден ёки Камала Ҳаррисга таҳдид солмаслигини исботлаши керак бўлади.

Киритилди: 07:49 20.09.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!