Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Ҳеч бир давлат Россиядаги каби ядро музёрар кемалари флотига эга эмас!"

"Ҳеч бир давлат Россиядаги каби ядро музёрар кемалари флотига эга эмас!"

Россия президенти Владимир Путин бу ҳақда Россия атом саноатининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда айтиб ўтди.

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Трамп АҚШ президенти лавозимига келганидан сўнг, “тоннел охирида ёруғлик кўрина бошлади”;

◾️ Трамп билан Аляскадаги учрашувимиз жуда яхши ўтди. Россия ва АҚШ ҳукуматлари саммит натижаларини ривожлантириш мақсадида алоқаларни давом эттирмоқда.

◾️ Россия АҚШ билан муносабатларни тўлиқ тиклашга умид қилмоқда;

◾️ Биз учун энг муҳими — ўз суверенитетимизни сақлаб қолиш. Суверенитетни йўқотиш Россия учун мавжудликнинг тугашини англатади;

◾️ Трампнинг етакчилик сифатлари АҚШ билан муносабатларни тиклаш учун имкон беради;

◾️ Бугунги кунда Европа ўз суверенитетидан маҳрум;

◾️ Россия 2014 йилда Донбасс аҳолисига қарши бошланган урушни тўхтатиш учун қўлидан келганини қилмоқда;

◾️ Россия учун “душман мамлакатлар” йўқ, фақат “душман элиталар” бор;

◾️ Россия ҳали ҳам “душман” мамлакатларга ядро ёқилғисини етарли ҳажмда етказиб бермоқда;

◾️ Сиёсий босим туфайли биз билан ҳамкорликни тўхтатганлар охир-оқибат олдимизга қайтади;

◾️ Шимолий денгиз йўли Россия учун муҳим аҳамиятга эга;

◾️ Қуролли кураш олиб бориш шароитлари ва усуллари кундан-кунга ўзгариб бормоқда;

◾️ Ҳеч бир давлат Россиядаги каби ядро музёрар кемалари флотига эга эмас;

◾️ Дунёнинг кўплаб мамлакатлари Шимолий денгиз йўлидан фойдаланишга қизиқмоқда, уни ривожлантирмаслик аҳмоқлик бўлади;

◾️ Россия мудофаа қобилиятига оид масалалар шимолий кенгликларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ;

◾️ Арктика ҳудудида улкан фойдали қазилма захиралари бор, Россия улардан фойдаланиш бўйича иш бошлаган;

◾️ Арктикадаги Россия ядро сув ости кемаларини мамлакатнинг стратегик устунлиги ҳисобланади;

◾️ Россия АҚШ билан Арктика ва Аляскада ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда;

◾️ Россия Арктикада ишлаш учун эга бўлган технологиялар бошқа ҳеч бир давлатда йўқ, бу эса Қўшма Штатлар ва бошқа ҳамкорлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда;

◾️ Россияда улкан ҳисоблаш имкониятларига эга квант компютерлари мавжуд.

Киритилди: 22:25 23.08.2025. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!