Бугун 14 ноябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳазрати Умар ўғрининг қўлини кесмади...

Ҳазрати Умар ўғрининг қўлини кесмади...

2015 йил 5 ноябрда асли Украиналик бўлган, ҳозирда эса Италия фуқароси бўлган Роман исмли кишини супермаркетдан бир қанча нарсаларни ўғирлагани учун қўлга олишди. Сабаби у оч қолганди. Очлик унинг ҳаётига хатар солган. Полиция уни ушлаб судга топширади. Суд уни олти ой қамоқ жазоси ва юз евро жарима тўлашга ҳукм қилади. Аммо бу воқеа олий судга етиб боргач, барча айбловни бекор қилишди. Чунки уни очлик мажбурлаган эди. Иш жиноят эмас, деб топилди. Супермаркет соҳибининг ўғирланган моли давлат ҳисобидан тўлаб берилди.

Судя: "Биз маданийлашган давлатда яшаймиз. Бизда жонни сақлаб қолиш молни сақлашдан устун туради. Маданийлашган давлатда ҳеч бир шахс очликдан ўлиши мумкин эмас. Ҳатто энг ёмон инсон ҳам!", деди.

Бундан деярли 1400 йиллар олдин Ҳотиб ибн Абу Балтаъанинг бир неча ғуломи Музайна қабиласидан туя ўғирлаб сўйиб ейишади. Уларнинг қўлини кесиш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига олиб келишади. Умар розияллоҳу анҳу уларнинг озғин жасади, сарғайган рангига қараб дедилар:

- Буларнинг хўжайини ким?

Халифага бу ғуломларнинг хўжайини Ҳотиб ибн Абу Балтаъа эканлиги айтилди. Халифа уни топиб келишни амр қилдилар. У келди. Умар розияллоҳу анҳу унга дедилар:

- Уларни жазолашимга оз қолди. Уларни сен оч қолдирганингни яхшиям билиб қолдим. Улар оч қолишмаганида ўғирлик қилишмас эди. Сен жазоланасан.

Сўнгра туянинг соҳибидан  унинг нархини сўрадилар. У: "тўрт юз", деди. Умар розияллоҳу анҳу Ҳотибга туя соҳибига саккиз юз беришини буюрдилар. Ғуломларга эса қайтиб бунақа иш қилмасликларини айтдилар.

Ўғирлик шаксиз катта гуноҳ. Аллоҳ таоло бу гуноҳни ёмон кўргани учун унга ҳад (жазо) тайин қилган. Аммо ҳақиқий ўғри ейиш учун бир бурда нон ўғирлаган киши эмас, аксинча мана шу фақирнинг бир бурда нонини ўғирлаган ва уни ўғирлик қилишга мажбурлаган бойдир. Ейиш учун нон ўғирлаган киши хатокор, бунга гап бўлиши мумкин эмас. Аммо инсонларнинг ҳаётини, умрини, ризқини ўғирлаганлар, оддий фақирларни оёқлари остига олиб топтаганлар ҳақиқий ўғрилардир. Ана шулар қўли кесилишга ҳақлироқдир!

Адҳам Шарқовий

Таҳририятдан: кўпчилик мусулмонларни нега ғайридинлар биздан учтун, нега улар биздан яхши яшайди деган саволлар ўйлантиради. Ушбу воқеадан ҳам кўриниб турибдики, улар ғайридин бўлсалар да, Ислом тамойилларига амал қилишмоқда, шунинг учун уларнинг давлати гуллаб яшнаяпти. Аллоҳнинг Раҳмон сифати бор. У бу дунёда яхшию ёмонга, муслиму ғайридинга, ҳатто кофирларга ҳам раҳм қилади, ризқ беради, ҳаракатига яраша муваффақият беради...

Мусулмон давлатларнинг аксаридаги ноҳақликлар, порахўрлик, адолатсизлик, коррупция авж олгани учун ҳам ривожланиш кўнгилдагидек эмас. Агар раҳбарлар ҳам, фуқаролар ҳам илоҳий тамойилларга риоя этган ҳолда яшай бошласа, ўша давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий даражаси албатта юксалади...

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:00 08.11.2019. Ўқилди: 937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!