Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурҳонов ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъуллари ўртасидаги муҳокамада маълум бўлди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар 707 та йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда 212 киши ҳалок бўлган ва 546 киши турли даражада жароҳат олган.