Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолса, унга қандай чора кўрилади?

A A A
Ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолса, унга қандай чора кўрилади?

— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолса, уларга нисбатан амалдаги қонунчиликда қандай чора кўрилиши мумкин?

М.С., Тошкент шаҳри

Мурожаатга Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси Баҳриддин ИКРАМОВ жавоб берди:

— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолган тақдирда, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 137-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, тегишли жазо тайинланиши мумкин.

Жумладан, МЖтКнинг 137-моддаси 1-қисмига асосан, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида (яъни бугунги кунда 270.000 х 15 = 4.050.000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, мазкур модданинг 2-қисмига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (яъни бугунги кунда 270.000 х 30 = 8.100.000сўм) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Киритилди: 16:09 13.01.2022. Ўқилди: 4778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!