Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов 350 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди

Ҳасанбой Дўсматов 350 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди

Хабарингиз бор, куни кеча Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида бокс бўйича IBA "Чемпионлар оқшоми" ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг марказий жангида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Самуэл Кармонага қарши рингга кўтарилиб, IBA чемпионлик камари учун ўзаро жанг қилди. Ушбу жанг 10 раунд давом этди ва унда Ҳасанбой очколар ҳисобида ғалаба қозонди ва ташкилотчилар томонидан кафолатланган 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди.

Маълумот учун, кечаги бокс оқшомида рингга чиққан бошқа боксчиларимиз Аълохон Абдуллаев, Иқболжон Холдоров, Мужибилло Турсунов, Элнур Абдураимов, Жаҳонгир Зокиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ғалабалар қайд этди.

Киритилди: 11:05 15.04.2024. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!