Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳарорат ва ташқи таъсирларни сезишга ёрдам берувчи протез ишлаб чиқилди

Ҳарорат ва ташқи таъсирларни сезишга ёрдам берувчи протез ишлаб чиқилди

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, бу протез нафақат фойдали функцияларни бажаради, балки атроф-муҳит билан табиийроқ муносабатда бўлиш имконини бериб, ампутацияга учраган одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди.

Муҳандислар ҳарорат ва ташқи таъсирларни сезувчан протез ишлаб чиқишди.

Бу кичик сенсор ёрдамида амалга оширилди. Ўзгаришларни бевосита беморнинг марказий асаб тизимига узатади.

Биринчи бўлиб янги қурилмага эга бўлган италиялик 57 ёшли Фабрицио унинг ҳароратни аниқлаш хусусиятини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди.

У жисмларнинг ҳароратини аниқлай олди ва ҳар хил ҳароратдаги металл кублар билан боғлиқ вазифаларни протез ёрдамида тезроқ бажара олди.

Кўзи боғланган ҳолда ўтказилган қўшимча синовларда у оддийгина тегиниш орқали одамнинг қўлини ва протез қўлни фарқлай олди, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 20:30 18.02.2024. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!