05.07.2019 йилдаги ПФ–5759-сонли Президент Фармонига биноан, ҳарбий тавсиянома олган абитуриентларга оид айрим ўзгаришлар киритилди.
Эндиликда ҳарбий тавсиянома фақат фақат олий ҳарбий таълим муассасаларида тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз беради.
Ҳарбий бўлмаган ОТМларга топширилганда эса тавсиянома учун ҳеч қандай балл қўшилмайди. Лекин гарчи балл қўшилмаса ҳам, бошқача кўринишдаги имтиёз берилади. Яъни умумий квотанинг 5%и миқдорида ҳарбий тавсияномачилар учун алоҳида квота ажратилади. Тавсиянома олганлар дастлаб ўша 5% квота ичида ўзаро курашади, агар унга кира олмаса, кейин олган бали бўйича умумий квотага ўтиб, омадини синаб кўради.