Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳарбий судда Алламжоновга оид иш махфий кўриб чиқилади

Ҳарбий судда Алламжоновга оид иш махфий кўриб чиқилади

Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан Ҳарбий судда маҳкама бошланган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

“Маҳкама судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай ёпиқ тарзда олиб борилмоқда”, – деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг тахминича, суднинг махфийлиги Алламжоновнинг номи билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида ичида Комил Алламжонов бўлган “Range Rover” русумли автомашинага қарата ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 - моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!