Буюк Британия ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимида 8-9 сентябрь кунлари 2100 дан ортиқ рейсларнинг бекор қилинишига ёки кечикишига олиб келган жиддий узилиш ҳарбий самолёт томонидан узатилган нотўғри маълумотлар туфайли юзага келган.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, қирувчи самолёт Буюк Британия Миллий ҳаво ҳаракати хизматларига нотўғри парвоз режаси маълумотларини узатган. Автоматлаштирилган парвоз режасини қайта ишлаш тизими хатони аниқлай олмади. Захира тизими ҳам тез орада ишламай қолди.
Ускуналарни тиклаш учун бир неча соат керак бўлди. Носозлик туфайли авиакомпаниялар рейсларни бекор қилишга ва қайта режалаштиришга мажбур бўлишди, натижада юз минглаб йўловчилар аеропортларда қолиб кетишди. Баъзи ҳолларда қайта режалаштирилган рейсларни кутиш 8-10 соатга етди. Буюк Британия авиация тизимининг тўлиқ тикланиши учун икки кун керак бўлди.
Ҳодисадан сўнг, Буюк Британия Фуқаро авиацияси бошқармаси ўз текширувини бошлади. Унинг натижалари олти ой ичида эълон қилиниши режалаштирилган.