Ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилингандан сўнг, қуролли аскарлар парламент биносини тарк этишди. Бу ҳақда ЙТН телеканали хабар берди . Эшиттиришда аскарлар хотиржамлик билан Миллий ассамблея биносидан чиқиб кетаётгани ва яқин атрофга тўплангани тасвирланган.
Бироз олдин Жанубий Корея парламенти аъзолари мамлакат президенти Юн Сеок Ёл томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолатни бекор қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилган эди. Йиғилишда қатнашган 190 нафар депутат ёқлаб овоз берди. Парламент спикери Ву Вон-Сик ҳарбий ҳолатни бекор деб эълон қилди. «Ҳарбий ҳолат энди кучга кирмайди. Фуқаролар хотиржам бўлишлари мумкин», деди у.
3 декабрь куни Корея Республикаси Президенти Юн Сеок Ёл «фавқулодда ҳолат» жорий этилишини эълон қилди. У ўз қарорини парламентдаги кўпчиликни назорат қилаётган мухолифат ижро ҳокимияти ишини фалаж қилиб қўяётгани, унинг вакилларига, жумладан ҳукуматдаги асосий шахсларга импичмент эълон қилишга уринаётгани билан изоҳлади. Президент бундай чораларни «Шимолий Кореяпараст унсурлар»га қарши курашиш ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошираётганини айтди. У, шунингдек, мухолифатнинг буджет таклифини қабул қилишдан бош тортганини тилга олди.