Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳарбий ҳаво кучлари рейтинги: бу сафар ким биринчи?

Ҳарбий ҳаво кучлари рейтинги: бу сафар ким биринчи?

National Interest журнали дунёдаги энг кучли тўртта ҳаво кучларидан иборат рейтингни тақдим этди. АҚШ ҳали ҳам самолётлари сони бўйича рақибларидан бир неча бор устун. Қизиғи, тажрибали учувчилари бўлган Исроил унга киритилмади. 

Биринчи ўрин — АҚШ. АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида Ф-22, Ф-35, Ф-15, Ф-16 турдаги самолётлар, Б-2, Б-21 турдаги қирувчиларбўлган 5600 самолёт бор. 312 минг одам бу соҳада банд эканлигига қарамай, Пентагон кадр етишмаслигидан нолийди. АҚШда денгиз авиацияси «Супер Хорнет» ҳам бор.

Иккинчи ўрин — Россия Федерацияси. Россия армиясида 1500дан ортиқ самолётлар ҳамда 400 дан зиёд вертолётлар бор. Ҳарбий ҳаво кучлари таркибида янги Су-57 қирувчиси ҳамда «Кузнетсов» денгиз авиацияси ҳам мавжуд. Бироқ Россия мудофаа доктринасида катта миқдордаги «Кузнетсов»ларни сақлаш кўзда тутилмаган. Москва кўпроқ сув ости кемалари ҳамда ракетали кораблларга ишонади.

Учинчи ўрин — Хитой.  Хитойда 1321 жанговар самолётлар, 134 оғир бомбардимончи, 700 жанговар вертолёт мавжуд. Фақатгина 502 қирувчи самолёт 80 йилларда ишлаб чиқилган Су-27нинг нусхалари, қолганлари эса эскирган механизмлар бўлиб, осмонда жиддий хавф туғдирмайди. Пекин яширин бомбардимончиларни фаол ривожлантирмоқда.

Тўртинчи ўрин — Япония. Ҳозир Токио ихтиёрида 300 дан ортиқ қирувчи самолётлар, шу жумладан энг илғор Ф-35 самолётлари мавжуд. Учувчилар яхши тайёргарлик кўришган, улар америкалик ҳамкасблари билан мунтазам равишда парвоз қилишади ва ўқув жангларида қатнашадилар. Қизиғи шундаки, японияликлар Ф-22 самолётини сотиб олишни хоҳлашди ва Конгресснинг «Рептор» нинг чет элда сотилишини тақиқлаганидан жуда хафа бўлди.

Киритилди: 21:31 07.09.2019. Ўқилди: 4093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!