Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади

A A A
Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади

18 — 25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ташкил этилди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар ҳарбий хизматчи чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий боксчилари жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш билан якунладилар. Вакилларимиз 7 та медални қўлга киритишди. Шуларнинг 3 таси олтин!

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлишди:
Олтин медаллар:
-60 кг: Шунқор Aбдурасулов;
+91 кг: Лазизбек Мулложонов;
-75 кг: Мавлуда Мавлонова.

Кумуш медаль:
-64 кг: Мужибилло Турсунов.

Бронза медаллар:
-51 кг: Aзиза Ёқубова;
-60 кг: Райҳона Қодирова;
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

Юртдошларимизни ушбу натижа билан чин дилдан қутлаймиз.

Киритилди: 20:02 26.09.2021. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3)