Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳар йили 6,7 миллион фуқаронинг ўлимига сабаб бўлувчи "қотил" маълум қилинди

Ҳар йили 6,7 миллион фуқаронинг ўлимига сабаб бўлувчи "қотил" маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб тутун ва ҳаво ифлосланишининг бошқа шакллари 6,7 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Бу кўрсаткичлар 2015 йилда эълон қилинган олдинги ҳисоб-китоблардан юқори.

Олимларнинг ўзлари тўплаган маълумотларга асосланган хулосалари Lancet Planetary Health журналида чоп этилди. Мақола муаллифларидан бири Ричард Фуллер атмосфера ифлосланиши инсон ҳаёти сифатига катта таъсир кўрсатишини таъкидлади. Ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси энг кўп зарар кўрмоқда.

Олимлар ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлиги учун энг хавфли муаммолардан бири эканлигини таъкидламоқда. Заҳарли аэрозоллар, кул зарралари ва чанг концентрациясининг ортиши нафақат нафас олиш органларида ўсмаларнинг пайдо бўлишига таъсир қилади ва сурункали обструктив ўпка касаллигини қўзғатади, балки деманс ва бошқа кўплаб сурункали касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини оширади.

Киритилди: 09:36 18.05.2022. Ўқилди: 5109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!