Европа Иттифоқи урушга тайёрланмоқда: Ҳар бир фуқаро 72 соат давомида озиқ-овқат ва сув захирасини тўплаши керак, деб хабар бермоқда Politico нашри Стратегия лойиҳасига таяниб.
Европа уруш, пандемия ва инқирозларга тайёр бўлиши керак. Ҳар бир фуқаро 72 соат давомида озиқ-овқат ва сув заҳирасини сақлаши керак деб ёзади Politico нашри Еврокомиссиянинг "Иттифоқнинг тайёрлик стратегияси" лойиҳасига таяниб.
Фавқулодда вазиятларда дастлабки давр энг муҳим давр ҳисобланади, шунинг учун унга тайёр бўлиш зарур. Шундай қилиб, лойиҳага кўра, ҳар бир Европа Иттифоқи фуқароси камида 72 соат давомида озиқ-овқат ва сув билан таъминланиши керак.