Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон Миллий кинофонди томонидан Ҳамза Умаров ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм суратга олинди.
Сценарий муаллифи Нигора Каримова ва Лобар Қобилова, режиссёр Элжон Аббасов, оператор Раҳматилла Ёқубов.
Ҳамза Умаров иштирокидаги «Ўткан кунлар», «Маҳаллада дув-дув гап», «Чинор остидаги дуэль», «Али бобо ва қирқ қароқчи» каби фильмлар ҳалигача томошабинлар эътиборидан тушмаган.
🎤 Актёр дубляж соҳасида ҳам ўз ўрни ва овозига эга эди.