Бугун 2 март, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳамюртимиз Европа Чемпионлари Лигаси тарихига кирди (видео)

Ҳамюртимиз Европа Чемпионлари Лигаси тарихига кирди (видео)

Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов кеча Европа чемпионлар лигаси мусобақасида дебют қилди. Ҳамюртимиз "Арсенал"га қарши баҳснинг 63-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.

Абдуқодир майдонга тушганидан бир неча сония ўтиб майдон марказида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

Маълумотларга қараганда, Ҳусанов ЕЧЛда захирадан майдонга тушиб, энг тез огоҳлантириш олган футболчига айланди.

Ўзбек футболчиси майдонга тушган пайтда "Ланс" 0:5 ҳисобида ютқазаётганди. Қолган дақиқаларда эса "Арсенал" францияликлар дарвозасига яна битта гол урди (пенальтидан).

Киритилди: 21:49 30.11.2023. Ўқилди: 3035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!