Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳаммаси эрга тегиш учунми: 19 ёшли ҳомиладор қиз қишлоқдошини милицияга топширди

Ҳаммаси эрга тегиш учунми: 19 ёшли ҳомиладор қиз қишлоқдошини милицияга топширди

Тожикистоннинг Варзоб туманида яшовчи 19 ёшли қиз қишлоқдошини унинг номусига текканликда айблаб судга берди. Аммо йигит бу айбловларни рад этиб, ҳаммасит ўзаро келишув асосида бўлганини айтди.

Айни дамда милиция ходимлари шошилишмаяпти, чунки қизнинг оиласи йигитнинг қизга уйланишини исташяпти, шу боис милиция ходимлари ушбу ҳолатни тинчгина ҳал қилиш тарафдори.

Ж.А.нинг айтишича, 5 ой олдин, февралда у уйиди 2 ёшли жияни билан ёлғиз эди. Шу пайт уйга 23 ёшли Д.С. кириб келади. Қиз уни акасидек кўришини таъкидлайди. "У қоматим унга ёқишини, мен билан яқин муносабатда бўлмоқчи эканлигини айтди. Мен эса уни акамдек кўришимни, менга буни раво кўрмаслигини айтдим. Аммо у куч ишлатди. Унга кучим етмади. Кейин эса бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслигимни айтиб, қўрқитди", деди қиз.

Қизнинг ота-онаси тиббий текширув натижасида Ж.А.нинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач бўлган воқеалардан хабар топишган.

Йигит эса айбловларни инкор қилди. "Мен уни зўрламадим, агар зўрлаган бўлсам, нега шунча вақт ўтгандан кейин шикоят қилди? Ҳаммаси унинг розилиги билан бўлган", деди айбланувчи.

Буни қарангки, қизнинг оиласи милиция ходимларидан йигитни қизга уйланишга мажбурлашни талаб қилишди, милиция ходимлари эса бу масалани икки оила тинчлик йўли билан ҳал қилиши керак, деган фикрда.

Киритилди: 11:43 08.07.2019. Ўқилди: 8544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!