Ироқ Ички ишлар вазирлиги Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Ассаднинг укаси, унинг ўнг қўли ва 4-зирҳли дивизия бошлиғи Моҳир Ассаднинг мамлакатда эканлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Режим қулаганидан кейин Асаднинг укаси тақдири номаълумлигича қолмоқда.
«Ижтимоий тармоқларда Сурия собиқ президентининг укаси Моҳир Асаднинг Ироқ ҳудудида бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон», деди Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Миқдод Мирий.
роқдан расмий баёнот бир кун аввал бир қатор оммавий ахборот воситаларида Моҳир Асад Суриядан қочиб кетгани ва ҳозир Ироқда Сулаймония вилоятида истиқомат қилаётгани ҳақида хабар тарқатганидан кейин янграган. Манбаларга кўра, унга Курдистон ватанпарварлар иттифоқи етакчиси Бафел Талабани бошпана берган. Ироқ Курдистони расмийлари хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.
Шу билан бирга, Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Моҳир Асад вертолётда Ироққа олиб ўтилгандан кейин Россияга етиб келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганини маълум қилди.