Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ҲАМАС яна икки исроиллик маҳбуснинг жасадини “Қизил Хоч”га топширди

ҲАМАС яна икки исроиллик маҳбуснинг жасадини “Қизил Хоч”га топширди

ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти — Иззаддин ал-Қассом бригадаси яна икки исроиллик маҳбуснинг жасадини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) вакилларига топширганини маълум қилди.

Исроил армияси баёнотига кўра, Қизил Хоч гуруҳлари Ғазода сақланаётган икки исроиллик маҳбуснинг жасадини Қассом бригадаларидан қабул қилиб олган. Жасадлар кейинчалик Ғазодаги исроил кучларига топширилади.

Аввалроқ ҲАМАС 14 нафар исроиллик маҳбуснинг жасадини Исроилга қайтарган эди.

Қассом бригадалари ўзларида бўлган барча жасадлар топширилганини маълум қилди. Бироқ уларнинг таъкидлашича, Ғазодаги вайроналар остида қолган баъзи маҳбуслар жасадларини олиб чиқиш учун махсус ускуналар керак.

Исроил томони эса ҲАМАС ҳали барча жасадларни топширмаганини даъво қилмоқда.

Киритилди: 15:47 22.10.2025. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!