Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ҲАМАС томонидан гаровга олинган сўнгги шахснинг жасади Исроилга қайтарилди

ҲАМАС томонидан гаровга олинган сўнгги шахснинг жасади Исроилга қайтарилди

Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 24 ёшли полициячи Ран Гвилининг жасади унинг оиласига топширилади.

Исроил Гвилининг қолдиқлари қайтарилгандан ёки унинг жасадини қидириш операцияси якунлангандан сўнг Ғазонинг Миср билан чегарадош Рафаҳ ўтиш пунктини қайта очишини маълум қилган.

Исроил Мудофаа армияси маълумотига кўра, Гвили 2023 йил 7 октябр тонгида жангда ҳалок бўлган, шундан сўнг ҲАМАС аъзолари унинг жасадини Ғазо секторига олиб кетган. Шу тариқа, 2023 йил7 октябр куни ўғирлаб кетилганларнинг барчаси Ғазо секторидан қайтарилди.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!