Исроил ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварнинг Ғазо секторига қилинган ҳужум натижасида ўлдирилганлиги эҳтимоли ҳақидаги маълумотларни текширмоқда.
Бу ҳақда Исроилнинг Каn радиостанцияси хабар бермоқда.
"Исроилда ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Синварнинг ўлими ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ", — дея аниқлик киритди Ахиоs мухбири Барак Равид Исроил расмийларига таяниб.
Исроил расмийларидан бирининг сўзларига кўра, бундай тахминлар, Синварнинг сўнгги ҳафталарда алоқага чиқмаганлиги ва омма олдида кўриниш бермаганлигига асосланган.