Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Миср разведкаси вакилларининг Қоҳирадаги музокаралари жуда муҳим эди ва кўплаб масалаларни қамраб олди. Бу ҳақда ҲАМАС ижроия қўмитаси аъзоси Мусо Абу Марзук Twitter’даги саҳифасида ёзди, дейилади “Анадолу” хабарида.
Абу Мазкурнинг ёзишига қараганда, музокаралар чоғида асосий эътибор Фаластиндаги вазиятга, хусусан Ғазо секторидаги ҳолатга қаратилди.
Ижроия қўмитаси аъзосининг айтишича, мазкур учрашув муҳим эди ва кўплаб масалаларни қамраб олди.
Manba: azon.uz