Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

«Сионистлар “вазирлар маҳкамаси” томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг бир миллионга яқин аҳолисини мажбуран эвакуация қилиш режалари — ишғолчи армия томонидан содир этилиши кутилаётган янги жиноятдир», — дейилади ҲАМАСнинг жума куни берган расмий баёнотида.

ҲАМАС бу режаларни «ҳавфли ва қимматга тушадиган сarguzasht», деб баҳолади ва "бу паркдаги сайр эмас"лигини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху раҳбарлигидаги хавфсизлик кабинети жума куни Ғазо шаҳри устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва анклавадa "хавфсизлик назоратини" кенгайтириш режасини маъқуллади. Исроил 2005 йилда, 38 йиллик ишғолдан сўнг, Ғазодан ўз қўшинлари ва аҳолисини чиқариб кетган эди.

ҲАМАС таъкидлашича, Исроилнинг "назорат" сўзини "ишғол" ўрнида қўллаши — халқаро жавобгарликдан қочиш учун тил билан манипуляция қилишдир.

«Бу қарор — босқинчи ҳукуматнинг музокаралардан тўсатдан чиқиб кетишини англатади», — дейилади ҳаракат баёнотида. Улар келишувга яқин қолинганини таъкидламоқда.

ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиш, ва барча гаровдагиларни бир вақтнинг ўзида озод этишни назарда тутувчи келишувга етиш учун ҳаракатларини давом эттиришини билдирди.

Шунингдек, ҲАМАС Исроил томонидан урушни янада кенгайтириш қарори гаровдагилар ҳаётига таҳдид солишини таъкидлаб, Нетаньяху ҳукумати «ўз фуқаролари тақдирига бефарқ» эканини билдирди.

«Бу қарор — сиёсий муваффақиятсизлик оқибатида маҳбусларнинг ҳаётига нисбатан беэътиборликнинг яққол намунасидир», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 19:35 08.08.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!