Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ҲАМАС Исроилни огоҳлантирди: Ғазо ёпиқ, лекин ирода синмас!

ҲАМАС Исроилни огоҳлантирди: Ғазо ёпиқ, лекин ирода синмас!

ҲАМАС ёрдамдан "сиёсий тазйиқ воситаси" сифатида фойдаланишни қоралайди, фаластинликларнинг иродаси синмаслигини таъкидлайди.

ҲАМАС янги баёнотида Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ва асосий маҳсулотлар киритилишига тўсқинлик қилишни давом эттираётганини маълум қилди.

Фаластин ташкилоти Ғазога ўтиш йўллакларининг ёпилишини ўт очишни тўхтатиш келишуви ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади ҳамда бу бегуноҳ тинч аҳолининг ҳаётига таҳдид солаётганини таъкидлади.

"Биз воситачиларни босқинчиларга ўз мажбуриятларига риоя қилиш ва ўтиш йўллакларини дарҳол очиш, гуманитар ёрдам оқимини таъминлаш ҳамда босқинчи ҳокимиятнинг халқимизга қарши амалга ошираётган жамоавий жазолаш сиёсатига чек қўйиш учун босим ўтказишга чақирамиз," деди ҲАМАС.

"Биз ёрдамдан сиёсий тазйиқ воситаси сифатида фойдаланишни қоралаб, бу тажовузкор сиёсат халқимизнинг иродасини синдира олмаслигини ва босқинчилик мақсадларига эришишда муваффақиятсизликка учрашлиги муқаррарлигини таъкидлаймиз. Халқимиз ўзининг қонуний ҳуқуқларини қўлга киритмагунча матонат ва курашни давом эттиради."

Киритилди: 20:24 11.03.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!