Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги Ал-Шифа касалхонасида дала қўмондонларидан бири Фаиқ ал-Мабҳуҳнинг ўлганини тасдиқлади.
Тегишли баёнотни ҳаракатнинг расмий вакили Иззат ал-Ришқ расмий Телеграм-каналида эълон қилди.
“Ғазо полицияси марказий операциялар бошқармаси бошлиғи Фаиқ Абдел Рауф ал-Мабҳуҳнинг Ғазо шаҳрида қўрқоқларча ўлдирилиши марҳумнинг анклавдаги хавфсизликни таъминлаш ва инсонпарварлик ёрдами етиб боришига қаратилган барча саъй-ҳаракатларига қарамай содир этилган жиноятдир”, дейилади хабарда.