Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳакан Фидан Блинкен билан учрашади

Ҳакан Фидан Блинкен билан учрашади

Ташқи ишлар вазирлиги воизи Онжю Кечели, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг Америка томонининг талабига кўра АҚШга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен билан учрашишини билдирди.

Унга кўра, вазир Фидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб давлатлари лигаси (ЛАС) алоқа гуруҳи таркибида АҚШда бўлиб турибди.

Матбуот котибининг қайд этишича, алоқа гуруҳи Блинкен билан учрашади.

Вазирнинг Америка томонининг илтимосига кўра Блинкен билан икки томонлама учрашув ўтказишини айтиб, Фиданнинг таҳлил марказлари вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилганини қўшимча қилди.

Унинг таъкидлашича, алоқа гуруҳи шанба куни Канадада учрашувлар ўтказади. Унга кўра, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва ташқи ишлар вазири Мелани Жоли билан иккита алоҳида учрашув режалаштирилган.

Киритилди: 20:34 08.12.2023. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!