Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳакамга босим ўтказган Месси жазоланмайдиган бўлди

Ҳакамга босим ўтказган Месси жазоланмайдиган бўлди

МЛС «Интер Майами» юлдузи Лионель Мессини оқлади, деб хабар бермоқда Guardian нашри. Аргентиналик ҳужумчи мунтазам чемпионатнинг биринчи тури доирасидаги «Лос-Анжелес»га қарши ўйинда ҳакамларга босим ўтказганликда айбланаётган эди.

Лионель жамоаси Калифорния клубидан 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Финал ҳуштагидан сўнг Месси суҳбатлашиш учун ҳакамлар хонасига йўл олган.

Манбанинг таъкидлашича, МЛС комиссияси ушбу вазиятни ўрганиб чиқди ва саккиз карра «Олтин тўп» соҳибининг ҳаракатларида қоидабузарлик топмади. Лига аргентиналик футболчи ҳакамларнинг кийиниш хонасига кирмаганини алоҳида қайд этди.

Навбатдаги учрашувни «Интер Майами» «Орландо Сити»га қарши ўтказади.

Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!