Кеча Испания чемпионати навбатдаги турида Реал клуби ўз уйида Реал Сосьедад ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан кейин қироллик клуби футболчилари бош ҳакамга белгиланмаган пенальти учун эътироз билдиришди. Уларнинг фикрича, Винисиус Жуниор меҳмонлар посбони Херонимо Рульи билан тўқнашиб кетганида пенальти берилиши керак эди. Хўш, аслида ҳам пенальти бормиди? Реал Сосьедад посбони қуйидаги иккита сурат орқали қўполлик йўқлигини исботлади.