Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳакам "Барселона"ни ғалаба билан табриклаб, Чемпионлар лигасида омад тилади

Ҳакам "Барселона"ни ғалаба билан табриклаб, Чемпионлар лигасида омад тилади

Испанияда "Барселона" ва "Хетафе" ўртасидаги Ла Лига учрашувини бошқарган ҳакам Хесус Хиль Мансанонинг ўйиндан кейинги сўзлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўтган шанба куни бўлиб ўтган баҳс каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Madrid Universal нашрининг хабар беришича, учрашувнинг финал ҳуштаги янграганидан сўнг Хиль Мансано "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка мурожаат қилган.

"Табриклайман! Сизларга Чемпионлар лигасида муваффақият тилайман. Ўйинингиз чоршанба куними ёки сешанбада?" — деб сўраган ҳакам.

"Сешанба куни", — дея жавоб қайтарган германиялик мутахассис.

"Сизларга омад тилайман", — деган Хиль Мансано.

Манбанинг қўшимча қилишича, испаниялик ҳакам "Барселона" дарвозабони Жоан Гарсиядан ҳам тиззасининг ҳолати ҳақида сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Флик бошчилигидаги "Барселона" Чемпионлар лигаси доирасида "Галатасарой"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликлар навбатдаги учрашувини 17 октябрь, шанба куни Испания чемпионати доирасида "Бетис"га қарши ўтказади.

Киритилди: 12:05 16.10.2026. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда