Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат янада кўтарилади

A A A
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат янада кўтарилади

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36...+39 даража, жанубий ва чўл зонасида +40...+41 даражагача иссиқ бўлади.

Чоршанбадан жумагача иссиқлик 2-3 даражагача ошиши кутилмоқда: кундузи ҳаво +38...+41 даражагача, жанубий ва чўл зонасида +42...+43 даражагача исиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда 22—25 июл кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати +39…+41 даражагача кўтарилади.

Киритилди: 21:50 22.07.2024. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!