Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳадис шарҳи: Ота-онаси ҳаёт бўла туриб жаннатни қўлдан бой берган одам

Ҳадис шарҳи: Ота-онаси ҳаёт бўла туриб жаннатни қўлдан бой берган одам

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин , дедилар. Саҳобалар: Эй Аллоҳнинг расули, кимнинг? деб сўрашди. Шунда У Зот: , дедилар .

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида, уларнинг хизматларида камарбаста бўлиб, розилигини топган киши жаннатга киради. Акс ҳолда дўзахга киритилади. Икковлари бўлмаса, биттаси ё ота, ё онаси ҳаёт бўлса ҳам ана шундайдир.

Бу ҳадиси шарифда, ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш экани таъкидланмоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришига сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат экани баён этилмоқда. Айниқса, ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурдир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.

2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганида, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.

3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахслиги.

Киритилди: 18:22 17.03.2019. Ўқилди: 3492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!