Исроилнинг “Haaretz” газетаси Исроил ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича тўғридан-тўғри Ғазодаги ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар билан музокара олиб боришини даъво қилмоқда.
🇵🇸Мақолада Ғазодаги ҲАМАС етакчиси Синвар билан маҳбус алмашиш бўйича музокаралар камида 2 ҳафта давом этиши кутилаётгани, ўт очишни тўхтатиш ва маҳбус алмашиш бўйича таклифларга ўзгартиришлар 24-36 ҳафта оралиғида маъқулланиши мумкинлиги айтилади.
“Haaretz” шунингдек, Моссад раҳбари Девид Барнеа бошчилигидаги делегация маҳбусларни озод қилиш бўйича музокараларнинг янги босқичи учун бугун Қатар пойтахти Доҳага жўнаб кетаётгани ҳақида хабар берди.