Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гвардиячилар Бўзсув каналида чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

Гвардиячилар Бўзсув каналида чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

Ҳодиса Тошкентнинг Юнусобод туманида тун ярмида содир бўлган.

7 октябрь куни тунги соат 00.05 да Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан қутқариб қолинди.Бу ҳақда Миллий Гвардия Тошкент шаҳри бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жойида тиббий ёрдам келгунга қадар Миллий гвардия ходимлари жабрланувчини сувдан чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қутқарилган шахс Тошкент шаҳрида яшовчи К.К. экани аниқланган. У тиббий кўрик учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:10 07.10.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!