Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллайди? Фабрицио Романо "Манчестер Сити"нинг асосий номзодини маълум қилди

Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллайди? Фабрицио Романо "Манчестер Сити"нинг асосий номзодини маълум қилди

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо "Челси" собиқ устози Энцо Мареска мураббийлик фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

"Мареска — Гвардиола кетган тақдирда "Манчестер Сити" шорт-листидаги биринчи рақамли номзод ҳисобланади. "Тоттенхэм" дейсизми? "Шпорлар"га келсак, бу борада менда ҳеч қандай маълумот йўқ", — деди инсайдер ўзининг YouTube-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг "шаҳарликлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мареска 2022/2023 йилги мавсумда "Манчестер Сити"да Пепнинг ассистенти бўлиб ишлаган.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида "шаҳарликлар" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Сити" пешқадам "Арсенал"дан тўрт очко ортда қолмоқда.

Киритилди: Бугун 16:17. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!