«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола истеъфога чиққан тақдирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар номи маълум бўлди.
Номзодлар орасида «Жирона» бош мураббийи Мичел Санчес Гвардиоланинг ўрнини босиш учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда. 49 ёшли испаниялик мутахассис City Football Group’га қарашли ушбу клубни бошқараётгани, қолаверса «Жирона» президенти Пепнинг укаси Пере Гвардиола эканлиги билан боғланмоқда.
Шунингдек, номзодлар орасида Хаби Алонсо ва ҳозирда «Бавария»ни бошқараётган «Сити»нинг собиқ сардори Венсан Компани ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» сўнгги 11 ўйинда 2 дуранг, 8 мағлубият қайд этиб, фақат бир марта ғалаба қозонди.