«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларга 2025/26 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Манба берган маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» 55 ёшли испаниялик мутахассис билан хайрилашишни 24 май куни расман тасдиқлашади. Шу тариқа, мухлислар 25 май кунига режалаштирилган Англия Кубогидаги ғалабага бағишланган парадда Гвардиола билан хайрлашиш имкониятига эга бўлишади.
Испаниялик мураббий «Манчестер Сити» бошқарувига 2016 йилда келган эди. Унинг қўл остида ўтган 10 йил давомида «шаҳарликлар» 20 та совринни қўлга киритишди. Улар орасида Чемпионлар Лигасидаги битта ғалаба ва АПЛдаги олтита чемпионлик мавжуд.
19 май куни Гвардиоланинг ўрнини «Манчестер Сити»да «Челси» собиқ устози, италиялик Энцо Мареска эгаллаши маълум бўлган эди.