Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" бош мураббийлигидан кетганига қарамай, клуб билан алоқаларини сақлаб қолган.
The Touchline тарқатган маълумотга кўра, ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланмаётган испаниялик мутахассис City Football Group ташкилотининг глобал элчиси вазифасини бажармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола ўтган ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этган, унинг ўрнига эса Энцо Мареска бош мураббий этиб тайинланган эди.
Айни пайтда "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасининг 10 та туридан кейин 21 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Арсенал"дан 6 очко ортда қолмоқда.