Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гвардиоланинг «Ман Сити»даги совринлари нечтага етди?

Гвардиоланинг «Ман Сити»даги совринлари нечтага етди?

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан ўзининг 18-кубогини қўлга киритди.

Англия Суперкубоги учун ўйинда «шаҳарликлар» «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишди (1:1, пен. 7:6).

Гвардиола бу совринни фаолиятида учинчи марта қўлга киритди. Умуман олганда, у «Сити» бошчилигида 18 та чемпионликни қўлга киритди - испаниялик 6 марта Англия чемпиони бўлди, 4 марта Лига кубогини қўлга киритди, икки марта Англия кубогини қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир мартадан ғолиб чиқди.

Пеп «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Киритилди: 09:52 11.08.2024. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!