Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиола Родрини «Реал»га қўйиб юбориш учун икки юлдузни талаб қилмоқда

Гвардиола Родрини «Реал»га қўйиб юбориш учун икки юлдузни талаб қилмоқда

«Манчестер Сити» ва Мадриднинг «Реал» клублари мавсум якунида шов-шувли келишувни амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола испаниялик ярим ҳимоячи Родри Эрнандесни «қироллик клуби»га қўйиб юборишга тайёр, бироқ бир шарт билан. Мутахассис унинг эвазига «қаймоқранглилар»нинг уругвайлик хавбеки Федерико Вальверде ва бразилиялик вингери Родригони ўз жамоасида кўришни истамоқда.

29 ёшли Родрининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. «Олтин тўп» соҳибининг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:43 04.02.2026. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!