Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Гвардиола: «Қўлимиздан келганини қилдик, ҳар жабҳада ажойиб ўйнадик, аммо...»

Гвардиола: «Қўлимиздан келганини қилдик, ҳар жабҳада ажойиб ўйнадик, аммо...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал» (1:1, пен — 3:4, биринчи ўйин — 3:3) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ғалабани хоҳлагандим, лекин «Реал»ни табриклайман. Қўлимиздан келганини қилдик ва ҳар томонлама ажойиб ўйнадик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик — шундай.

Футболда асосийси — голлар ва рақиб пеналтиларни биздан бироз яхшироқ тепди. Улар яримфиналга чиқишди, биз эриша олмадик. Ҳаммасини деталлар ҳал қилди.

Баъзида пеналтиларда ғалаба қозонасиз, баъзида эса йўқ», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Киритилди: 10:31 18.04.2024. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!