Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гвардиола: «Манчестер Сити»га яна трансферлар керак»

Гвардиола: «Манчестер Сити»га яна трансферлар керак»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркиби ҳақида фикр билдирди.

Каталониялик мутахассис клубга яна янги футболчилар зарурлигини таъкидлади. Унинг айтишича, яқинлашиб келаётган янги мусобақа туфайли жамоага кўпроқ ўйинчилар керак бўлади.

«Албатта, бизга янги трансферлар керак. Менимча, "Манчестер Сити" футболчи сотиб олиши лозим, аммо шу билан бирга мавжуд таркибни ҳам сақлаб қолиш муҳим. Бизга бироз каттароқ таркиб керак… айниқса, олдинда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бор», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Январь ойидаги трансфер ойнасидан сўнг, «Манчестер Сити» ўз таркибини тўрт нафар янги футболчи билан кучайтирди:

— Абдуқодир Ҳусанов (ҳимоячи)
— Витор Рейс (ҳимоячи)
— Нико Гонсалес (ярим ҳимоячи)
— Омар Мармуш (ҳужумчи)

ОАВ маълумотларига кўра, инглиз клуби бу трансферлар учун 200 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаган.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ёзда АҚШда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:00 26.02.2025. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!