Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиола Ҳусановни Уокерга қиёслади

Гвардиола Ҳусановни Уокерга қиёслади

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола «Фулхэм»га қарши баҳсдан сўнг ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди.

АПЛнинг 26-тури доирасидаги «Фулхэм» билан баҳсда (3:0) Ҳусанов 60-дақиқада захирадан майдонга тушди ва ўзи учун одатий бўлмаган ўнг қанот ҳимояси позициясини эгаллади.

«Бир неча дақиқа Ҳусановни яна ўнг қанотда кўришни истадим. Унинг услуби Кайл Уокернинг гуллаган даврларига ўхшаб кетади. Ҳусанов унингдек ўйнай олишини биламан» - деди Гвардиола.

Абдуқодир Ҳусанов Англия Премер-лигасининг жорий мавсумида шу кунгача 12 та учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!