«Манчестер Сити» билан шартномасини узайтирган Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен энди бу ердан кета олмаслигимни ҳис қилдим. Ҳаммаси оддий. Сабабларини сўраманг. Балки кетма-кет 4 мағлубият туфайли кета олмаслигимни ҳис этгандирман.
Ҳар сафар шартнома имзолаганимда: «Яхши, бу охирги 2 йил», деб айтаман, аммо шунга қарамай шу ердамиз», — дейди «шаҳарликлар» устози.