Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Гвардиола Чемпионлар Лигасида "Реал"га тушганига муносабат билдирди

Гвардиола Чемпионлар Лигасида "Реал"га тушганига муносабат билдирди

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келадиган бўлди. Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги турнирида ушбу жамоалар ўзаро 15 та ўйин ўтказишган бўлиб, уларнинг 12 таси плей-офф босқичига тўғри келади. "Манчестер Сити" ва "Реал" мусобақанинг охирги тўртта мавсумида ҳам плей-оффда бир-бирларига рақиблик қилишган.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қуръа натижасига қуйидагича муносабат билдирди:

"Реал"га тушганимиз ҳақидами? Клубимизнинг фикрича, ушбу турнир тарихидаги энг яхши жамоаларга қарши қанча кўп ўйнасангиз, шунча кўп нарса ўрганасиз ва рақобатлашасиз — бу эса сизни янада кучли қилади", — деди Гвардиола журналистларга.

"Реал"га қарши биринчи ўйин "Манчестер Сити" учун сафарда, жавоб учрашуви эса ўз майдонида бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 19:50. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!