АПЛда фақат уч нафар мураббий Пеп Гвардиола бошқарган «Манчестер Сити»ни меҳмон сифатида икки хил клуб билан мағлуб эта олган.
Шанба куни «Тоттенҳэм» бош мураббийи Томас Франк жамоаси билан «Этихад»да «шаҳарликлар»ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Аввалроқ у «Брентфорд» билан ҳам Пеп жамоасини сафарда мағлуб этган эди.
Бундан олдин бу ишга Антонио Конте («Тоттенҳэм» ва «Челси» билан) ҳамда Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм» ва «Манчестер Юнайтед» билан) муваффақ бўлган эди.