Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғузорда халқаро логистика маркази иш бошлади

A A A
Ғузорда халқаро логистика маркази иш бошлади

Жорий йил сентябрь ойида туман ҳокими Саъдулла Бабақулов ташаббуси билан туманнинг экспорт ва инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида “Логистика маркази” ташкил этиш учун “Buyuk Amir Logistic” МЧЖ (Буюк Британия-Литва-Ўзбекистон) қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Туман ҳокими томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун шаҳар марказидан хорижлик инвесторларга маъқул бўлган жойдан ер майдони ажратиб берилди. Бугун ушбу логистика марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хорижлик инвесторлар томонидан мазкур логистика марказига 17 та замонавий махсус юк ташиш техникалари олиб келинди ҳамда 720 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. Бундан ташқари йил якунига қадар қўшимча равишда 10 минг тонналик совутгичли сиғим ўрнатилиши ва 25 та махсус техникалар олиб келиниши режалаштирилди.

Шунингдек, Ғузорда вилоятимизнинг бошқа туманлардаги тадбикорлари томонидан етиштирилган маҳсулотларини “Buyuk Amir Logistic” МЧЖ қўшма корхонасининг хизматлари орқали хорижий давлатларга олиб чиқиш имконияти яратилди.

Киритилди: 07:45 05.10.2019. Ўқилди: 3410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!