БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторидан 2500 та болани тезда эвакуация қилиш зарурлигини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш, Ғазо секторидан 2500 та болани тезда эвакуация қилиш зарурлигини таъкидлади.
Гутерриш бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ғазода ишлаётган тўртта америкалик шифокор билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Ушбу учрашувдан жуда таъсирланганини айтган Гутерриш, шифокорларнинг ўз жонини фидо қилишини юқори баҳолади.
Ўзининг хабарида Гутерриш шундай деди: «2500 бола Ғазодан тезда эвакуация қилиниши керак, даволаш жараёнлари тугаганидан сўнг эса уларни оилаларига ва жамоаларига қайтариш лозим».