Жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича сиртдан ҳибсга олинган блогер Гусейн Гасанов жорий йилнинг февраль ойи охирида Россияни тарк этган эди.
Бу ҳақда РИА Новости ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб ёзмоқда.
"ИИБ Жиноят қидирув бўлими қарори билан у халқаро қидирувга берилди," - дея қўшимча қилди орган вакиллари.
Аввалроқ, Россия Тергов қўмитаси Ҳасанов 170 миллион рублдан ортиқ солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва 20 миллион рублни легаллаштиришда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эди.