Мажбурий ижро бюроси Гурлан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 21.05.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.С.дан ундирувчи А.К. фойдасига 1.939.082.914 сўм асосий қарз, 71.464.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати, жами 2.010.584.414 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан юқорида кўрсатилган жами 2 млрд. 10 млн. 584 минг 414 сўм пуллар тўлиқ ундириб берилган ва ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли тамомланди.